Бугунги кунда мамлакатимизда мутлақо янги тизим, тартиб ва ёндашувлар асосида баркамол авлоднинг иқтисодий фаоллигини ошириш, хорижда меҳнат қилаётган ёшларни ватанга қайтариш ва уларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, айни пайтда ҳудудларда “темир дафтар”га кирилган ёшларга ер майдонлари ажратиб берилиб, тадбиркорлик фаолият билан шуғулланишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай хайрли тадбирлар барча ҳудудларда бўлгани каби Наманган вилоятида ҳам кенг кўламда амалга оширилмоқда.
Наманган вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга ер майдонларини ажратиш ва янги иш ўринларини яратиш тўғрисида маълумот
Наманган вилояти бўйича
Ёшлар учун ажратиладиган ер майдони, гектар
0
Ер ажратиладиган ёшлар сони
0
Яратиладиган ишчи ўринлари
0
Вилоятда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун ёшларга ер майдонларини ажратиш ва янги иш ўринларини яратиш бугунги куннинг асосий вазифасига айланди. Аниқ олиб борилган ҳисоб-китобларга кўра, вилоят бўйича 54 711 нафар ёш авлод вакиллари иш ўринларига муҳтожлик сезмоқда. Шунинг учун ҳам уларга 13678 гектар ер майдони ажратиб берилди. Бу ёшлар қалбида эртанги кунга бўлган ишончни янада мустаҳкамлади.
Шу мақсадда вилоятнинг барча туманлари ёшларига ер майдонларини ажратиш штаблари ташкил қилиниб, ёш тадбиркорларга ерга эгалик қилиш ҳуқуқини бериш орқали уларнинг бандлиги ва даромадларини оширишга бағишланган ўқув амалий семинарлари бўлиб ўтмоқда.
Ушбу тадбирлар давомида ёшларга амалга оширилаётган бу лойиҳаларнинг моҳияти, ер билан ишлаш маҳорати бўйича кенг қамровли маълумотлар берилиб, уларнинг ҳар бирига ер ажратилганлиги тўғрисида сертификатлар тантанали равишда топширилмоқда.